Farg`ona davlat universiteti

rasmiy veb saytiga xush kelibsiz!

Yangiliklar: “Giyohvandlikka qarshi kurash – barchaning burchi” mavzusida davra suhbati o’tkazildi. || Universitet professor-o‘qituvchilari hamda talabalar o‘rtasida favqulotda vaziyatlarda harakat qilish, cho‘milish mavsumiga tayyorgalik ko‘rish, mavjud suv havzalarida havfsizlikni ta’minlash bo‘yicha seminar-yig‘ || 2017 yil 15 iyun kuni Fargona davlat universitetida 2017/2018 o‘quv yili uchun qabul komissiyasi ish boshladi. || Joryi yilning 9-12 iyun kunlari Toshkent shaxridagi “Irrigatsiya va qishloq xo‘jaligini mexanizatsiyalash muhandislari instituti” da “Zukko kitobxon” intellektual o‘yinining mintaqaviy bosqichi o‘tkazildi. || FARG‘ONA DAVLAT UNIVERSITETI o‘qishga taklif qiladi || UNIVERSITETDA YOSHLARNING “INNOVATSION G’OYALAR” KO’RIK TANLOVI O’TKAZILDI

Asosiy ma`lumotlar


Elektron murojaatlar natijalari

Jami murojaatlar: 23
  • Arizalar: 17
  • Shikoyatlar: 2
  • Takliflar: 4
Ko`rib chiqilganlar: 16
Yo`naltirilganlar: 7
Ko`rilmoqda: 7

Diqqat!

Dasturlash bo`yicha o`quv kurslariga taklif etamiz!

Ishonch telefoni

(+99873)244-44-91

Biz ishtirok etayotgan xalqaro loyihalar







Foydali havolalar

Bizning manzilimiz


  • Xalqaro loyihalar va shartnomalar

    MODEHED loyihasi

     

    Фарғона давлат университети Эразмус+ дастури доирасидаги MODEHED лойиҳасида иштирок этмоқда.

    Эразмус+ дастури Европа Иттифоқининг янги дастури бўлиб, таълим, ёшларни ўқитиш ва спорт йўналишларидаги лойиҳалар, ҳамкорлик ва алмашув дастурларини қўллашга қаратилган 2014-2020 йилларга мўлжалланган дастур.

    MODEHED – Университетларда соғлиқни сақлашга оид фанларни модернизациялаш

    Лойиҳанинг умумий бюджети:  776 292 евро

    Амалга ошириш муддати: 2015 – 2018 йиллар

    MODEHED лойиҳаси  тиббий билимлар билан боғлиқ 7 та ўқув дастурларини модернизациялашга қаратилган. Лойиҳа 3 йилга мўлжалланган бўлиб, уни амалга ошириш  давомида “Валеология”, “Тиббий билим асослари”, “Ёш физиологияси ва гигиенаси”, “Спорт медицинаси”,  “Даволаш физкультураси ва спорт гигиенаси”, “Жамоат соғлиги ва уни бошқариш”, “Биринчи тиббий ёрдам кўрсатишни яхшилаш” бўйича ўқув дастурлар қайта кўриб чиқилади ва янгиланади.

     

    Лоийҳа ҳамкорлари:

    • Лейпциг амалий фанлар университети (Германия) – лойиҳа координатори;
    • Прагадаги Карлов университети (Прага, Чехия);
    • Павел Йозеф Шафарик университети (Кошица, Словакия);
    • Фарғона давлат университети;
    • Тошкент тиббиёт академияси;
    • Наманган давлат университети;
    • Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлиги қошидаги тиббий таълимни ривожлантириш маркази;
    • Ўзбек давлат жисмоний маданият ва спорт институти;
    • Бухоро давлат тиббиёт институти;
    • Андижон давлат университети;
    • Қўқон давлат педагогика институти;
    • Ўзбек тиббий-педагогика ассоциацияси;
    • Асфендияров номидаги Қазах миллий тиббиёт университети (Қозоғистон);
    • Жанубий Қозоғистондаги  давлат фармацевтика академияси (Қозоғистон);
    • Қозоғистон давлат аёл ўқитувчилар таёрлаш университети (Қозоғистон).

     

    ModeHEd лойиҳаси доирасида учрашув

    2016 йил 1-4 март кунлари Фарғона давлат университети ректори, профессор Ш.Ташматов Эрасмус+ дастури ModeHEd лойиҳасининг контрактори, Профессор, Доктор Клаус Хаэнссген таклифига биноан Лейпциг амалий фанлар, иқтисодиёт ва маданият университети (HTWK, Leipzig)га ташриф буюрди. Ушбу хизмат ташрифидан мақсад 2016 йил 29-30 март кунлари Тошкент Тиббиёт Академиясида «Университетларда соғлиқни сақлашга оид фанларни модернизациялаш – Modernizing Health Education in Universities – ModeHEd» Эрасмус + лойиҳаси бўйича дастлабки мувофиқлаштирувчи учрашувни амалга ошириш режаларини муҳокама қилиш, 2015 йил 4 мартда имзоланган Фарғона давлат университети ва Лейпциг амалий фанлар, иқтисодиёт ва маданият университети ўртасидаги Меморандумни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилишдан иборат эди.

    Ушбу масалалар юзасидан профессор Ш.Ташматов ModeHEd лойиҳасининг контрактори, Профессор, Доктор Клаус Хаэнссген, молиявий менежер М.Иванова, лойиҳа ижрочиси Р.Каши билан суҳбатлашди. Меморандум масаласи бўйича Лейпциг амалий фанлар, иқтисодиёт ва маданият университети ректори Профессор, Доктор Гезунде Гранде хоним билан учрашди.


     

    ModeHEd лойиҳасининг дастлабки координацион учрашуви

    2016 йил 29-30 март кунлари Тошкент Тиббиёт Академиясининг (ТТА) Академик лицейида «Университетларда соғлиқни сақлашга оид фанларни модернизациялаш – Modernizing Health Education in Universities – ModeHEd» Эрасмус+ лойиҳаси бўйича дастлабки мувофиқлаштирувчи учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда ТТА ректори, академик Ш.И.Каримов иштирок этди.

    Ушбу учрашувнинг асосий мақсади: лойиҳанинг барча ҳамкорларини лойиҳани амалга оширишнинг стратегик режалари билан таништириш (учрашув дастури ва таклифномаси илова қилинади).

    Учрашув иштирокчилари 2 кун мобайнида лойиҳанинг асосий ва специфик мақсадлари, лойиҳани бошқариш услублари, лойиҳанинг молиявий масалалари, Европа Иттифоқидаги лойиҳа ҳамкорларининг тажрибаси, Прагадаги Карл Университети 1-тиббиёт факультетида ишлаб чиқилган, талабаларнинг кўникмаларини ўстиришга йўналтирилган MEFANET тармоғи, тайёрланадиган ўқув материалларининг сифат мезони ҳақида фикр алмашишди.

    Ташкил қилинган ишчи гуруҳларда модернизация қилинадиган ҳар бир фан учун лойиҳа талаби бўйича концепция ишлаб чиқилди. Ишчи гуруҳларда Ўзбекистон, Қозоғистон, Германия, Чехия ва Словакия унивеситетларининг профессор-ўқитувчилари фаол иштирок этдилар. Якуний муҳокама ва тақдимотлар мунозара тариқасида бўлиб ўтди.

    Учрашув якунида ҳамкорлар орасидаги Шартнома тасдиқланиши масалалари кўриб чиқилди.


     

    Фарғона давлат университетида 2016 йил 6-8 октябрь кунлари ModeHEd лойиҳаси доирасида тренинг-намойиш бўлиб ўтди

    (янгилик матни фақат рус ва инглиз тилларида)


     

    ModeHEd лойиҳасининг жорий мониторинги

    (янгилик матни фақат рус ва инглиз тилларида)


     

    Европа университететлари тажрибасини ўрганиш натижалари бўйича семинар

    (янгилик матни фақат рус ва инглиз тилларида)


     

     ModeHEd лойиҳаси доирасида Қозоғистонлик ҳамкорлар томонидан семинар ўтказилди

    (янгилик матни фақат рус ва инглиз тилларида)


     

    2017 йил 4-5 апрель кунлари Тошкент шаҳрида ModeHEd лойиҳасининг йиғилиши бўлиб ўтди

    (янгилик матни фақат рус ва инглиз тилларида)

  • 150100, Farg`ona shahri, Murabbiylar ko`chasi, 19-uy.
    Tel: (+99873) 244-44-02. Faks: (+99873) 244-44-93.
    Elektron pochta: fardu_info@umail.uz
    H/r: 400910860304017950100079001
    STIR: 201133366 MFO: 00014


    Axborot texnologiyalari markazi
    Dasturchi: Ulug`bek Ahmedov

    © Farg`ona Davlat Universiteti 2014-2016