Ishonch telefoni:
(+99873)244-44-15
Ishonch telefoni:
(+99873)244-44-15
Virtual qabulxona
  • Barcha murojaatlar 472
  • Ko`rib chiqilganlar 435
    • Takliflar 60
    • Arizalar 365
    • Shikoyatlar 47
  • Ko`rib chiqilmoqda 37

​ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ТАЪЛИМ СОҲАСИ ВАКИЛЛАРИДАН ИБОРАТ ДЕЛЕГАЦИЯ– ЯПОНИЯДА

17:18, 15.06.2022      

Айни кунларда Фарғона вилоятининг таълим соҳаси делегацияси амалий ташриф билан Японияда бўлиб турибди.

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 5 апрел куни ўтказилган халқ таълими соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижадорлиги таҳлили юзасидан видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган ушбу ташриф давомида вилоятда таълим даражасини илғор хорижий мамлакатлар таълими даражасига кўтариш чораларини аниқлаш, бу борада Япония таълим тажрибасини батафсил ўрганиш мақсад қилинган.

Ўзбекистоннинг Япониядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Муҳсинхўжа Абдураҳмонов ушбу ташрифнинг мамлакатимиз учун ҳар томонлама манфаатли бўлиши йўлида ташаббускорликни оширмоқда.

Вилоят ҳокими ўринбосари Файзулло Қосимов бошчилигидаги мазкур делегация таркибидан Фарғона давлат университети ректори Баҳодиржон Шермуҳаммадов, шунингдек, вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Шерзод Долимов, вилоят халқ таълими бошқармаси ҳамда вилоят халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази мутахассислари, олий таълим ва халқ таълими муассасалари вакиллари ўрин олган.